Туркия полицияси саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Хашоггининг ғойиб бўлиши юзасидан суриштирув доирасида тинтув ўтказиш учун Саудия Арабистонининг бош консули қароргоҳига кирди. Бу ҳақда НТВ телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Полиция тинтув учун зарур бўлган қурилмага эга эканлиги таъкидланмоқда. Аввалроқ Хашогги иши суриштируви бўйича қўшма ишчи гуруҳ таркибида Саудия Арабистони вакиллари ҳам элчихонага кирган эди.
Американинг The Washington Post газетасида ишловчи Хашогги 2 октябрь куни Туркияда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасига киргандан сўнг ғойиб бўлган эди.
Аввалроқ Туркия ОАВлари бинони биринчи марта кўздан кечириш 9 соатдан ортиқ давом этганлиги ва унда полициячилар гўёки Хашогги ўлдирилганлиги далилларини топганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)