Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳозиргина ФИФА кунлари доирасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатар термасига қарши учрашуви якунига етди.

Фото: Turon24 АА

Фото: Turon24 АА

Ноқулай об-ҳаво шароитида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида Одил Аҳмедов боши билан гол уриб, ҳисобни очди. Захирадан ўйинга қўшилган Марат Бикмаев 85-дақиқада Ўзбекистоннинг 2-голини урди. Шу тариқа Ўзбекистон термаси кетма-кет 2-ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Купер шогирдлари ноябрь ойида Ливан термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

16 октябрь, сешанба

Ўзбекистон—Қатар 2:0

Гол: 1:0—72 Одил Аҳмедов, 2:0—85 Марат Бикмаев.

Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 90+1), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).

Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан ал-Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам ал-Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.ал-Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда