Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни кимё саноатини жадал ривожлантириш, тармоққа хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда тармоқдаги камчиликларни бартараф этиш ва кимё саноатини янада ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Президент мутасадди раҳбарларга ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берди.Кимё саноатида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тизимнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш лозим. Шу боис йиғилишда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, соҳага инновациялар умуман жорий қилинмагани, илм-фан салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётгани танқид қилинди. Шунинг учун Корея кимё-технологиялари илмий-тадқиқот институти (КРИCТ) билан ҳамкорликда Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва муҳандислик, кадрлар тайёрлашга ихтисослашган марказ барпо этишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасаддиларга белгиланган барча вазифалар бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиб, унинг ижросини мунтазам муҳокама қилиб бориш топширилди.
Изоҳ (0)