MMA жангчиси россиялик Фёдор Емельяненко Bellator Гран-Приси оғир вазн тоифасидаги беллашувларнинг финалига йўл олди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Фёдор ярим финал баҳсида америкалик Чейл Сонненга қарши октагонга чиқиб, уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Энди Фёдор финалда иккинчи ½ финал баҳсида Метт Митрион устидан ғалаба қозонган Райан Бейдер билан жанг қилади. Мазкур жанг 2019 йилнинг 26 январида Лос-Анжелесда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Фёдор MMA’даги 38-ғалабасини қўлга киритди. Россиялик жангчи, шунингдек, 5 та олишувда имкониятни бой берган.
Изоҳ (0)