Бельгияда икки полиция ходими ўқотар қуролдан яраланди. Уларга ким ҳужум уюштиргани номаълум, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа Фесдре шаҳрида бўлган. Айтилишича, полициячилар шубҳали машинани тўхтатишга ҳаракат қилган. Аммо салонда ўтирганларга уларга қарата ўт очган.
Мамлакат бош вазири Шарл Мишель ярадор полициячиларни қўллаб-қувватлаб, баёнот билан чиқди.
«Биз ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилувчиларга қарши шафқатсиз бўлишимиз керак», — деди у.
Изоҳ (0)