Бугун, 12 октябрь санасида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақаларнинг навбатдаги кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 маэдалга эга чиқди.
Жумладан, 1500 метрга югуриш баҳсларида Маъруфжон Муродиллаев олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Элбек Султонов диск улоқтиришда, Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида бронза медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 70 та ташкил этиб турибди. Шулардан 32 таси олтин, 20 таси кумуш, 18 таси эса бронза медалларидир.
Изоҳ (0)