Буэнос-Айресда бўлиб ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки медаль ёзиб қўйилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Таэквондо бўйича -48кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Улуғбек Рашидов мусобақа давомида Мўғулистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Финалда эса у россиялик Дмитрий Шишкога ютқазиб қўйди. Шу тариқа Улуғбек мусобақанинг кумуш медалига эга чиқди.
Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 37 нафар спортчи билан қатнашмоқда.
Изоҳ (0)