17—28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Адлия вазирлигининг масъул ходимлари тажриба алмашиш доирасида Қозоғистон Адлия вазирлиги фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Учрашув доирасида Қозоғистон адлия вазири М. Бекетаев давлат томонидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва миллий қонунчиликнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Ташриф дастури нафақат Қозоғистон Адлия вазирлигининг департамент ва бошқармалари, балки Intelлектуал мулк миллий институти, Қонунчилик институти, Республика ҳуқуқий ахборот маркази, Суд-экспертизалари маркази, Остона шаҳрининг Адлия департаменти фаолияти тақдимотини ҳам кўзда тутади.
Ташриф конструктив руҳда ўтди.
Изоҳ (0)