Лондон юқори суди Google компаниясига қарши тўрт миллион iPhone фойдаланувчисининг шахсий маълумотини йиғганлик айби бўйича даъвони блоклаб қўйди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Суд даъвосида Google Буюк Британияда 2011 йилнинг август ойидан 2012 йилнинг февраль ойигача кейинчалик мўлжалли рекламаларда фойдаланиш учун маълумотлар йиғганликда айбланган.
Даъво жорий йилнинг баҳорида Британиянинг Wҳич компанияси собиқ директори Ричард Ллойд томонидан берилган. Унинг маълум қилишича, Google Safari браузерининг конфиденсиаллик созламаларини четлаб ўтган ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини йиғган.
Даъво ташаббусчилари компаниядан товон сифатида тахминан бир миллиард доллар олишни ўйлаган. Даъвога жами 20 минг киши қўшилган.
Изоҳ (0)