Telegram асосчиси Павел Дуров дастурда аввалроқ аниқланган заифлик ортиқча ошириб юборилган шов-шув эканлигини айтди, деб ёзади «Life.ru».
«Маълумотларнинг бундай тарқалиб кетиши WhatsApp, Viber каби бошқа мессенжерларнинг 100 фоиз қўнғироқларида юз беради. Шундай экан, «заиф» Telegram Desktop’нинг хавфсизлиги бошқаларга қараганда камроқ бўлмаган», — деди у.
Дуровнинг сўзларига кўра, «маълумотларнинг сизиб чиқиб кетиши» шундан иборат бўлганки, сиз Telegram Desktop орқали мулоқот қилаётган одам назарий жиҳатдан сизнинг IP-манзилингизни билиши мумкин бўлган. Чунки уланиш бевосита бир хил даражали P2P қўнғироғи орқали бўлади (серверлардан ўтиб). Telegram’нинг мобил версияларида бундай алоқа канали бошидан ўчиқ бўлади. Бошқа мессенжерлар эса фақат шундангина фойдаланади.
Telegram Desktop Telegram’нинг барча қўнғироқларининг 0,01 фоизидагина қўлланилади, янгиланганидан кейин эса унда ҳам компаниянинг оралиқ сервер ишлатилади ва IP-манзиллар яширилади.
Аввалроқ хавфсизлик соҳасидаги мутахассис Хираж Мишра Telegram мессенжерида хавфли заифликни аниқлаган эди. Заифлик сабабли дастурда амалга оширилган қўнғироқлар вақтида фойдаланувчиларнинг IP-манзили ошкор бўлади, дейилган эди.
Изоҳ (0)