Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон—Россия медиа-форумида Россиянинг энг йирик телекоммуникация компанияси «НТВ плюс» бош директори Михаил Дёмин ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бугунги кунда «НТВ Плюс» сунъий йўлдош рақамли телевидение (HDTV)нинг 270 та каналини ўзида жамлаган, Россия телекоммуникация бозорида муваффақият қозонган етакчи компаниялардан.

«Ўзбекистон—Россия медиа-форуми илк бора ўтказилмоқда. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг медиа соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик қилишида кўприк вазифасини ўтайди. Биз ўзаро мулоқотда компаниямизнинг телекоммуникация соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдик», деди Михаил Дёмин.

Тошкент таассуротлари ҳақидаги саволга у шундай жавоб берди:

«Тошкентда туғилганман, у менинг она шаҳрим, болалигим ёдгорлиги. Доим ‘Фарҳод’ бозоридан бозор-ўчар қилардик. Бувим соф ўзбек тилида гаплашарди. Буларнинг бари кечагидек ёдимда».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар