Бугун, 4 октябрь куни Тошкент ҳокимлигида Франциянинг Decathlon компанияси ва Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Decathlon («Декатлон») компанияси 70 дан ортиқ спорт турлари учун спорт товарларини яратиш, ишлаб чиқариш ва уларнинг чакана савдосига ихтисослашган бўлиб, у Тошкентда ўз дўконлари тармоғини очиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Учрашувда компаниянинг Марказий Осиё бўйича бош директори Антонио Да Силва ўз компанияси тарихи ҳақида сўзлаб берди ва компания ишлаб чиқариши дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида жойлашганлиги, ходимлар сони 100 мингга яқинлигини таъкидлади.
Учрашув иштирокчилари Decathlon компанияси маҳсулотларининг пойтахт бозорига чиқиши аҳамияти ва ҳокимлик томонидан зарур ёрдам кўрсатилиши юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)