Қозоғистон ва Россия 3 октябрь куни республикага бензин экспортини бошлаш имконини берувчи баённомани имзолади, деб ёзади Spot.
Аввалроқ Қозоғистон жорий йил куз мавсумидан бошлаб Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга бензин етказиб беришни бошлаши, йил охирига қадар Қозоғистон 400 минг тонна бензин экспорт қилишни режалаштиргани, келаси йилда Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига етказиб берилаётган бензин ҳажмини 1-1,2 миллион тоннага етказиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Кейинроқ Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев экспортни бошлаш учун Россия билан икки томонлама келишувни ўзгартириш кераклигини айтган эди.
Сентябрь ўрталарида вазир октябрь ноябрда ёқилғи-мойлаш материалларини экспорт қилишни бошлаш ўта муҳимлиги, акс ҳолда бозор маҳсулотга тўлиб кетиши, чунки республикада бензин профицити юзага келганини айтганди.
У, шунингдек, Россия билан боғлиқ коллизияни тушунтириб берган, Қозоғистон аввал бензинни экспорт қилмаслик мажбуриятини олган ҳолда Россиядан бензинни божхона божларисиз олиб кирганини эслатган эди.
Изоҳ (0)