Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швейцария компанияси ҳисобланган Myuller Martini компанияси Россия Федерацияси, шунингдек, МДҲга аъзо бошқа давлатларда ҳам фаолият олиб бормоқда. Компания китоб маҳсулотларини йиғиш, тикиш ва муқовалаш ишларини бажарувчи автоматлаштирилган техник ускуналарни ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан шуғулланади. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев 2018 йил 3 октябрь куни Myuller Martini МЧЖ менежери Г.Самойлов билан Ўзбекистонда китоб ва китоб маҳсулотларини чоп этишда замонавий техник ускуналардан фойдаланиш, уларни ўрнатиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш масалаларида музокара олиб борди.

— Ўзбекистонлик матбаачилар Myuller Martini’ни яхши билади. Чунки айнан ушбу компания томонидан ўрнатилган замонавий техник ускуналардан юртимиздаги бир нечта нашриёт матбаа ижодий уйларида фойдаланилмоқда. Келгусида нашр қилиш ва матбаачиликни ривожлантиришда ҳамкорликни янада мустаҳамлашдан манфаатдормиз, — дейди Л.Тангриев.

Дунёнинг бир нечта давлатларида ўзларнинг хизмат кўрсатиш офисларига эга Myuller Martini МЧЖ менежери Г.Самойлов компания ҳақида янада батафсил маълумотларни тақдим этар экан, ЎзМАА вакилларини Франкфуртда ўтказиладиган халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида бевосита заводнинг ўзига бориб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишга таклиф қилди.

— Биз замонавий техник ускуналарни нафақат ўрнатамиз, балки маҳаллий мутахассисларни қисқа курсларда ўқитиш билан ҳам шуғулланамиз, — дейди Г.Самойлов.

— Шунингдек, нашриёт ишида фойдаланиладиган машиналар учун эҳтиёт қисмларни етказиб беришда ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?