• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фотосаёҳат: Ўзбекистон йўллари бўйида нималар сотилмоқда?

    «Халқ сўзи» Ўзбекистон йўллари бўйида сотилаётган ноз-неъматлар ҳақида фотогалерея тайёрлади. «Қовунни Сирдарёдан оламиз, асални Жиззахдан, картошкани эса Булунғурдан», — деб бошланади мақола.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Дейлик, Тошкентдан Самарқанд томон жўнаган оила рўзғор ёки совға учун ана шундай йўл-йўлакай бозор қилиш режасини тузиб олиши мумкин. Бинобарин, масофа қанча узоқ бўлса, маҳсулотлар ассортименти ҳам шунчалик кенгайиб бораверади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Масалан, «M-39» (Тошкент — Термиз) халқаро автойўлининг Сирдарё вилояти ҳудудидаги қисмида қовун, анор, балиқ харид қилиш мумкин. Яна яқинда Мирзаобод туманида туя сути билан савдо қиладиган дўкон ҳам иш бошлади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Сўнгра Жиззах довонида қурт ва асал сотадиган шохобчалар бор. Ғаллаоролнинг Заргар қишлоғида эса махсус токчаларга маржондек терилган асл Бахмал олмалари пешвоз чиқади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Булунғурда машинанингиз юкхонасига картошка жойлаштиришингиз мумкин бўлса, Самарқанд шаҳрининг ҳар бир остонасида ўша машҳур кўҳна кент нонлари эътиборингизни жалб этади.

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзбекона гўжа ва айрон таклиф қилишади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Қашқадарё томонларда эса йўл устида қадимий таом — тандир гўштдан татиб кўриш имконияти бор.

    Зомин тоғларига чиқсангиз, албатта, қозон патир, эчки қурти ва шифобахш гиёҳлардан олмай қайтманг.

    Ўша ҳудудга хос миллий кийим бошлар — чўгирма ва камзул (чакмон)лар Қорқалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидан ўтувчи йўл четидаги бозорда сотилади.

    Хоразм вилоятидаги Янгибозор — Гурлан йўналишида сотиладиган, шу ерларда ўсадиган қоратол новдаларидан тўқилган саватчалар ҳам ўтган-кетганларнинг севимли анжомига айланган.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фарғона вилоятидаги Бағдод — Риштон йўлининг икки томонида турнақатор кулолчилик маҳсулотларига кўзингиз тушса, билингки, сиз ўша машҳур Риштон кулоллари истиқомат қиладиган ҳудуддан ўтиб бораяпсиз.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фарғона — Қува оралиғида қадимий усулда тайёрланган анор ва ўз мавсумида бошқа жойда учрамайдиган шотут шарбатидан ҳам татиб кўринг. Боғ қилмоқчи бўлсангиз, излаб ўтиришга ҳожат йўқ: қуваликлар ўзлари етиштирган сархил мева тугувчи неки дарахт бор, барчасининг ниҳолини ана шу йўл устига олиб чиқишади.

    Қўқон — Бувайда орасида ҳаракаланаётган бўлсангиз, Оққўрғон қишлоғида бир зум тўхтаб анжир еб кетинг.

    Ҳатто, Бағдод йўлида яна бир рўзғор учун зарур анжом — супурги ҳам харид қилиш мумкин.

    «Қўқон патир»ни эса «Ҳуқанди латиф»нинг довон сари юришдаги остонасидан олинг. Масалан, оғизда ёғдек эрийдиган ушбу неъмат яна керак бўлса, патир ўртасига қаранг, исми-ю телефон рақамигача ёзилган. Яъни халқона реклама, дейлик, энг машҳури бўлган «Акмал патир...».

    Ҳа, Ўзбекистон йўллари бўйларида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос «бренд»лари ўз аксини топган. Бу албатта, халқимизнинг яратувчилик салоҳияти юқорилиги ва она — заминимизнинг беқиёс саҳоватидан далолатдир. Айни чоғда, йўл бўйларидаги айрим бетартиб савдо ҳолатлари марказлаштирилган бозорлар ҳолига келтирилса, бу йўловчилар учун ҳам, сотувчилар учун ҳам бирдек қулай бўлар эди. Масалан, Сирдарё вилоятида сўнгги йилларда пайдо бўлган қовун бозорлари каби расталар қурилса, айни муддаодир, дейилади мақолада.

    04.10.2018, 08:29   Изоҳ (0)   45205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг мамлакат ҳудудидаги активларини хатламоқчи

    04.10.2018, 08:18

    Самарқандда Spark ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқарган ҳайдовчининг шахси аниқланди (видео)

    04.10.2018, 08:15

    Ақтўбеда автобусда ёниб кетган ўзбекистонликларнинг яқинлари 21 млн доллар товон талаб қилмоқда

    04.10.2018, 08:08

    Тошкент шаҳар ҳокимига уч нафар ўринбосар тайинланди

    04.10.2018, 07:05

    Тошкентда 4 октябрда Ўзбекистон—Россия медиафоруми бошланади

    04.10.2018, 00:35

    Ўзбекистонда табиий газ тақсимотини яхшилашга қаратилган 7 та инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда

    03.10.2018, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.