Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия ҳукумати коррупцияда айбланаётган Гулнора Каримованинг мамлакат ҳудудидаги кўчмас мулк объектлари ва бошқа активларини хатга олишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz» Британиянинг Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши курашиш бюросига таяниб.

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»

«Бошқарма амалдаги қонунчиликка мувофиқ объектларни фуқаролик тартибида мусодара қилиш ҳақида суд даъвосини берди. Даъво бир қатор активларга, шу жумладан, Буюк Британиядаги учта кўчмас мулк объектига тааллуқли, улар, идоранинг тахмин қилишича, Ўзбекистонда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаров иштирокидаги коррупциявий битимлардан олинган даромадлардан фойдаланиб сотиб олинган», — дейилади идора хабарида.

Аввалроқ, Гулнора Каримованинг қизи Имон Лондонга учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган. Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш сингари жиноятларда айбланган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди