Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча, 3 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқиҳининг 2-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«B» гуруҳи фаворити сифатида эътироф этилган «Барселона» кеча Лондонда «Тоттенҳэм»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. «Барса» сафида Лионель Месси дублга эришган бўлса, Филиппе Коутиньо ҳамда Иван Ракитич ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Мазкур учрашувда «Барселона» футболчилари эътиборга молик бир нечта кўрсаткичларни қайд этди:

— Пике Чемпионлар Лигасида 100-ўйинини ўтказган 10-испаниялик футболчи бўлди;

— Месси фаолиятида илк марта ЕЧЛнинг дастлабки 2-турида 5 та гол уришга эришди;

— Ракитичнинг голи «Барселона»нинг ЕЧЛ тарихидаги 600-си бўлди. Мусобақа тарихида 600 лик маррадан «Бавария» (668) ва «Реал» (945) ўтган;

— Жорди Алба ЕЧЛда 6 йилда илк марта бир ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширган футболчи бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди