3 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигаси 2-тур учрашувлари якунига етди.
«А» гуруҳидаги «Боруссия Д» ўз уйида «Монако»ни меҳмон қилиб, 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Иккинчи ўйинда эса «Атлетико» Мадридда Бельгиянинг «Брюгге» клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«B» гуруҳида гуруҳдан чиқиш учун курашаётган Миланнинг «Интер» жамоаси сафарда ПСВга қарши кураш олиб бориб, 1:2 ҳисобида муваффақият қозонди. Гуруҳ фаворити «Барселона» Лондонда «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушиб, 2:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Лео Месси Лондонда ўтган ўйинда дублга эришди.
«C» гуруҳидан жой олган ПСЖ бугун Парижда «Црвена Звезда»ни қабул қилиб, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ливерпуль» клуби эса «Наполи» билан кураш олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ягона гол 90-дақиқада Лоренцо Инсинье ҳисобига ёзилди.
Европа Чемпионлар Лигаси
3 октябрь, чоршанба
2-тур беллашувлари
«А» гуруҳи
«Боруссия Д»—«Монако» 3:0
Голлар: 1:0 – 51 Бруун Ларсен, 2:0 – 72 Пако Алькасер, 3:0 – 90 Ройс.«Атлетико М»—«Брюгге» 3:1
Голлар: 1:0 – 28 Гризманн, 1:1 – 39 Данжума, 2:1 – 67 Гризманн, 3:1 – 90 Коке.«B» гуруҳи
ПСВ—«Интер Милан» 1:2
Голлар: 1:0 – 27 Росарио, 1:1 – 44 Наингголан, 1:2 – 60 Икарди.«Тоттенҳэм»—«Барселона» 2:4
Голлар: 0:1 – 2 Коутиньо, 0:2 – 28 Ракитич, 1:2 – 52 Кейн, 1:3 – 56 Месси, 2:3 –66 Ламела, 2:4 – 90 Месси.«C» гуруҳи
ПСЖ—«Црвена Звезда» 6:1
Голлар: 1:0 – 20 Неймар, 2:0 – 22 Неймар, 3:0 – 37 Кавани, 4:0 – 41 Ди Мария, 5:0 – 70 Мбаппе, 5:1 – 74 Марин, 6:1 – 81 Неймар.«Наполи»—«Ливерпуль» 1:0
Гол: 1:0 – 90 Инсинье.«D» гуруҳи
Изоҳ (0)