Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги ходимлари 3 октябрь куни биринчи марта мамлакат аҳолисини терактлар ёки табиий офатлар каби жиддий ҳодисалар ҳақида огоҳлантиришга мўлжалланган тизимни умуммиллий кўламда синовдан ўтказди, деб ёзади «Hronika.info». Идора хабарида айтилишича, ушбу тест ҳақидаги хабар АҚШдаги деярли барча мобил телефонларга жўнатилган.

Фото: «Hronika.info»

Фото: «Hronika.info»

АҚШда соат тахминан 14:18 да (ESТ) баланд товушли сигнал билан бирга қуйидагича хабарнома жўнатилган: «Бу шошилинч хабар юбориш миллий симсиз тизимининг синови. Ҳеч қандай чора кўриш керак эмас».

Федерал агентлик аниқлик киритишича, «президент тревогаси» деб ҳам аталувчи тизим синови инфратузилманинг бутун мамлакат бўйлаб хабар юборишга тайёрлик даражасини ва қандай такомилликлар зарурлигини аниқлаш» мақсадида ташкил қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий