Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасидан олинган маълумотларга кўра, бу йилги мавсумда муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги, улар нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

Хусусан, 2018—2019 йил қиш-баҳор мавсумида аҳолини муҳим истеъмол товарлари билан кафолатли таъминлаш учун 140 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, жумладан, 50 минг тонна картошка, 20 минг тонна пиёз, 40 минг тонна сабзи ва 30 минг тонна гуруч захирасини яратиш белгиланган.

Бунинг учун Бунинг учун уюшма тизимидаги корхоналарнинг сиғими 99 минг 800 тонналик қуруқ, 63,5 минг тонналик совиткичли омборлари хатловдан ўтказилди. Ўтган қисқа даврда ушбу объектларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда таъмирлаш ишлари бажарилиб, маҳсулот сақлаш учун тайёр ҳолга келтирилди.

Шу билан бирга, жорий йилда тизимдаги 16 та корхона томонидан қиймати 18,5 миллиард сўмлик 10,5 минг тонналик совиткичли сиғимлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бошқача айтганда, 8,3 минг тонналик янги омборлар қурилиб, 2,2 минг тонналик мавжуд омборларнинг модернизация қилиниши эвазига инфратузилма объектлари янада такомиллаштирилмоқда. Бу эса мева-сабзавотларни то баҳоргача сифатли сақлаб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилиш имконини беради.

Мутахассисларнинг айтишича, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, маҳсулот етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Яъни қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш, муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш мақсадида деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Масалан, картошка етиштириш ҳажмини ошириш, аҳолининг эҳтиёжини барқарор таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида тизим корхоналари томонидан хориждан қарийб 3 минг тонна уруғлик картошка олиб келинди. Бундан ташқари, такрорий экинлардан етиштириладиган 277,9 минг тонна маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномалар тузилиб, бўнак маблағлари баҳор-ёз ойларида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан харид қилиб, йил давомида уларнинг мақбул нархларда савдосини йўлга қўйишга қаратилган «Хизмат — беминнат» чакана савдо павилонлари ташкил этилган эди. Айни пайтда енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда бунёд этилган 73 та шундай павилон республикадаги деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда фаолият юритмоқда. Шахсий томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан маҳсулотларни тўғридан-тўғри қабул қилиш учун эса республика бўйича 100 та махсус пункт ташкил этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?