Tesla компанияси асосчиси Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 1,5 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Маск 1,5 миллиард доллардан АҚШ ҳукумати унга қарши судга даъво аризасини йўллаганини маълум қилганидан сўнг айрилган.
Таъкидланишича, Илон Маск Tesla компанияси акционерларини чалғитишда айбланмоқда.
Аввалроқ, Tesla компаниясининг энг йирик ўн акциядори қаторига кирувчи BlackRock бошқаруви остидаги жамғармалар Илон Маскни компания директорлари кенгаши раислигидан бўшатишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)