Вьетнам шимолида 47 йил аввал ўқув парвози давомида ғойиб бўлган совет учувчиси Юрий Поярковнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Звезда» телеканали сайтида маълум қилинди.
Қидирув экспедицияси учувчининг набираси ташаббуси билан ташкиллаштирилган. Йил давомида қидирув ишлари олиб борилган, натижада икки жасад ва самолёт бўлаклари топилган.
Юрий Поярков ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун юборилган совет мутахассислари гуруҳи таркибида Вьетнам халқ армиясига йўналтирилган. У инструктор учувчи бўлиб хизмат қилган. 1971 йилнинг апрелида Поярков вьетнамлик учувчи билан бирга МиГ-21С қирувчи самолётида ўқув парвозига чиқиб, қайтиб келмаган. Вьетнамликлар уларни топа олмагач, ўн кун ўтиб қидирув ишлари тўхтатилган.
Изоҳ (0)