АҚШ президенти Дональд Трампнинг аллақачон The Beast («Йиртқич») деб ном олишга улгурган янги лимузини президентнинг Нью-Йоркка — БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясига ташрифи чоғида биринчи марта кенг оммага намойиш қилинди, деб ёзади «Автовести».
Янги лимузин баҳордаёқ тайёр бўлган, аммо шу вақтгача Дональд Трамп ўзидан аввалги президентнинг лимузинида юрган.
«Йиртқич» оғир пикап платформасида яратилган. Унинг ичида автоматик ўқотар қуроллар арсенали, кўзни ёшлантирувчи газ отадиган қуроллар бор, эшик дасталари эса электр шокинг тизими билан таъминланган. Шунингдек, лимузинда Трампга зарур гуруҳдаги қон захираси ҳам мавжуд.
Шиналар ўқ ва синиқларга қарши тура олади. Ҳужум қилинган тақдирда, лимузиннинг бронекапсуласи тўлиқ герметикка айланади.
Изоҳ (0)