АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеяси юқори даражадаги учрашувлар доирасида дебатлардаги чиқишига ўз вақтида келмади, деб ёзади «РИА Новости».
У Бразилия президентидан сўнг, мазкур ойда Хавфсизлик кенгашига бошчилик қилувчи мамлакат раҳбари сифатида иккинчи бўлиб чиқиш қилиши керак эди.
Бош Ассамблея президенти Мария Эспиноса Гарсес кичикроқ танаффусдан сўнг минбарга Эквадор раҳбари Ленин Моренони таклиф қилди.
Изоҳ (0)