Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари ўртасида автомобиллар ҳаракати учун йўл очилади. Пойтахт маъмурияти матбуот хизматига кўра, Тошкент ҳокимияти ИИББ билан ҳамкорликда шу ҳақдаги қарорни қабул қилган, деб ёзади «Газета.uz».
«Мазкур участкада ўсган дарахтларни бошқа жойга ўтқазиш ишлари олиб борилади», — дейилади хабарда.
Ҳокимиятнинг қайд этишича, мазкур қарор шаҳар аҳолисининг кўп сонли мурожаатлари асосида қабул қилинган.
Изоҳ (0)