«Милан» ҳамда Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини «Реал» сардори Серхио Рамоснинг ўйинини мақтади.
«Серхио Рамос анча вақтдан бери дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси»,—дейди Мальдини.
Маълумот учун, кеча, 24 сентябрь санасида ФIFA 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади. Серхио Рамос эса навбатдаги бор ФИФА рамзий терма жамоасидан ўрин олди. У билан бирга «Реал»дан Марсело, Рафаэль Варан ҳамда Лука Модрич ҳам рамзий терма жамоага киритилди.
Изоҳ (0)