• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев: Давлат томонидан миллиардлаб маблағ ҳисобига қурилган айрим иншоотлар аянчли аҳволга келиб қолган

    ЎзА Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев билан тизимдаги камчиликлар, спортни оммалаштириш борасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида суҳбат ташкил уюштирди. Қуйида суҳбат тўлиқлигича ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    – Дилмурод Ҳамидуллаевич, сиз спорт вазирлигида фаолият бошлаганингизга ҳали кўп вақт бўлмади. Айтинг-чи, мамлакатимиз спортчилари эришаётган натижалар билан фахрлансак арзийдими?

    – Бугун Ўзбекистон том маънода спорти ривожланаётган, спортни руҳ ва дил тантанасига айлантирган одамлар мамлакатига айланган. Пировардида, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи қарор топиб, спортнинг оммавийлиги таъминланмоқда. Ўзбекистон спортчилари жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, мамлакатимиз спорт салоҳиятини дунёга намоён қилмоқда. Биргина жорий йилда Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида спортчиларимиз 21 олтин, 24 кумуш ва 25 бронза – жами 70 медални қўлга киритди. Бу мамлакатимиз спорти тарихида энг яхши натижа эканини фахр билан тилга оламиз.

    – Аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишини тўғри йўлга қўйиш, бунда уларга имконият яратиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

    – Дарҳақиқат, бугун жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда қатор тизимли муаммо ва камчиликларнинг борлиги мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. Давлатимиз раҳбари жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғуллантириш ишлари яхши йўлга қўйилмагани, дарсдан ташқари вақтларда таълим муассасаларидаги спорт объектларидан барча ёш тоифасидаги одамларнинг фойдаланиши ташкил этилмаганига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунга мувофиқ, олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири, бу – аҳоли ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга жалб этишдир.

    Шу мақсадда корхона, таълим муассасалари, истироҳат боғларида оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотларини ўтказишга эътиборни кучайтиришимиз, бундай машқларнинг инсон саломатлиги учун жуда фойдалилигини тарғиб қилишимиз зарур. Бунда асосий эътиборни қисқа муддатларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш бўйича ҳудудларда намунавий моделларни ишлаб чиқиб, тажриба синовидан ўтказишга қаратиш мақсадга мувофиқ. Ҳозирда аҳолини жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш кечиришга жалб этиш, шу орқали касалликларнинг олдини олиш, одамларнинг умрини узайтириш Миллий концепцияси устида иш бошладик.

    Президентимиз томонидан бу йўналишда илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш, уларни амалиётга жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Шу асосда Япония тажрибасидан келиб чиқиб, 3-5 дақиқалик оммавий бадантарбия машғулотларини тарғиб қилишга қаратилган спорт соғломлаштириш машқлари теледастурларини тайёрлаш ва ҳар куни эрталаб, кундузи ва кечки вақтларда барча телеканаллар орқали эфирга узатишни режалаштирмоқдамиз.

    Бу машқларни бажариш учун эса барча ташкилотларда ходимларнинг ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланиши учун тегишли шароит яратишимиз лозим бўлади. Шу билан бирга ўз жамоасини жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб қилган ташкилот раҳбарларини рағбатлантириб боришни режалаштирганмиз. Ҳозирда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда бу тизимнинг механизми ишлаб чиқилмоқда.

    Таълим муассасалари ва шифохоналарда жисмоний тарбияни тарғиб қилиш орқали касалликларнинг олдини олиш профилактикаси ҳақида тушунчалар бериб бориш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган «Алпомиш« ва «Барчиной« тестларини мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш ва уларни рағбатлантириш учун I, II ва III даражали кўкрак нишонларини жорий этишни режалаштирмоқдамиз.

    Шунингдек, ҳар йили оммавий спорт тадбирлари республика тақвим режаси доирасида «Таълим муассасалари ҳафталиги», «Хотин-қизлар ҳафталиги», «Маҳалла ҳафталиги», «Нуронийлар ҳафталиги», «Ёшлар ҳафталиги» каби шиорлар остида аҳолининг барча қатламларини спортга жалб этишга эътибор қаратилади. Айниқса, спорт билан мунтазам шуғулланмайдиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказган ҳолда, уларга мос спорт турлари бўйича тадбирлар ташкил этилади.

    Бу йўналишдаги ишларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан яқин ҳамкорлик қиламиз. Хусусан, 2018—2019 йиллар давомида Ёшлар иттифоқи маблағлари эвазига ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сунъий қопламали, бадминтон майдончалари барпо этишни мақсад қилганмиз. Шу билан бирга ҳудудий ҳокимликларга ҳам аҳоли яшаш пунктлари, йўл қурилиши ишларини лойиҳалаштиришда велосипед йўлаклари, югуриш маршрутларининг кўрсаткичларини ўрнатиш, бадминтон, мини-футбол, стритбол майдонларининг қурилиши мажбурий этиб белгиланди.

    – Спорт муассасаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, уларни зарур жиҳозлар ва инвентарлар билан таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    – Республикамиз ҳудудларида мавжуд ҳолатларни ўрганиш ишлари натижасида баъзи спорт объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўз вақтида якунланмагани, қолаверса, инвентарлар билан таъминлаш бўйича жиддий муаммолар борлигига гувоҳ бўлдик.

    Жумладан, айрим таълим муассасаларига етказиб берилган жиҳозлар болаларга фойдаланиш учун берилмасдан, омборларда сақланаётгани кузатилди. Баъзи ҳолатларда айрим спорт жиҳозлари ва инвентарларининг сифатсизлари етказиб берилганлиги сабабли спорт муассасалари бундан самарали фойдалана олмаган. Шу сабабли, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш, ушбу тизимда шаффофликни таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика ва халқаро даражада ўтказиладиган мусобақаларда жамоаларни спорт кийим-кечаклари ва анжомлари билан таъминлаш учун бир қатор корхоналарни ҳамкорликка таклиф этдик.

    Жорий йилнинг 7 сентябрь куни пойтахтимизда ўтказилган «Ўзбек спорт саноати – 2018» кўргазмасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасидан энг илғор ва сифат кўрсаткичи юқориларини ўрганиш имкони бўлди. Спорт муассасаларига 2019 йил учун спорт жиҳозлари ва инвентарларини харид қилишда улар орасидан энг илғорлари танлаб олинади.

    – Маълумки, давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар билан ўзаро муносабатларнинг етарли даражада ташкил этилмаганлиги ушбу соҳада мавжуд муаммоларни самарали ҳал этишга имкон бермаяпти. Яқинда ижтимоий тармоқлардаги саҳифангиз орқали Тошкент шаҳрида жойлашган қатор объектлар тадбиркорларга таклиф этилди, шунингдек, вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида ауцорсинг хизмати жорий этилишини маълум қилдингиз. Бундан қандай мақсад кўзланган?

    – Тўғри, давлат-хусусий шериклик шартларида спортнинг замонавий моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яратиш бўйича нодавлат сектор билан муносабатларнинг паст даражада эканлиги ушбу соҳада мавжуд муаммоларни самарали ҳал этишга имкон бермаяпти. Шу нуқтаи назардан, вазирлик томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Тошкент шаҳридаги айрим спорт таълим муассасаларининг спорт майдонлари фаолиятини унумли ташкил қилиш мақсадида тадбиркорларга таклиф этилди.

    Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда ҳам мазкур йўналишда қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди. Эндиликда ишчи гуруҳлар томонидан республикамиздаги мавжуд барча объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилади. Аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар учун хизмат кўрсатиш самарадорлиги суст бўлган ва фойдаланилмаётган спорт объектлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга бериш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланаётир.

    Шу билан бирга, мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари, спорт мактаб-интернатлари тарбияланувчилари учун замонавий ауцорсинг хизмати асосида ишончли шартномавий хизмат кўрсатишни йўлга қўйишишлари бошлаб юборилди.

    Биламиз, спортчи учун энг муҳим жиҳатлардан бири қатъий назорат қилинадиган калорияли овқатланиш рациони ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият таълим муассасаларида ёш спортчиларни овқатлантиришда маънан эскирган тизимдан фойдаланилмоқда. Шу сабабли мазкур жараёнга замонавий илғор тажрибаларни жорий этамиз. 2018—2019-ўқув йили давомида дастлабки тажриба сифатида Хоразм, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари, спорт мактаб-интернатлари тарбияланувчилари учун замонавий ауцорсинг хизматини йўлга қўямиз. Кейинчалик бу тизим барча таълим муассасаларида жорий этилади.

    Шунингдек, таълим муассасаларининг спорт иншоотларидаги пуллик хизмат кўрсатувчи тўгаракларга тушадиган маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда маблағларнинг асосий қисми тўгараклар фаолиятини самарали йўлга қўйган мураббийлар ва таълим муассасалари раҳбарлари ихтиёрида қолдирилади.

    – Спорт таълими муассасаларининг мутахассис кадрлар билан таъминланганлик аҳволи қай даражада? Қайси спорт турлари бўйича мутахассислар етишмовчилиги мавжуд?

    – Спортни оммалаштиришда, айниқса, ёшларни спортга жалб этишда мураббийларнинг ўрни катта. Айрим спорт турларининг республикамиз бўйича оммалашмагани ёки халқаро мусобақаларда баъзи спорт турлари бўйича кам сонли спортчилар билан иштирок этишимизнинг сабабларидан бири, мазкур спорт турлари бўйича мураббийлар танқислигидир. Республика бўйича спорт муассасаларида 11 минг 573 спорт мураббийси фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда яна 1142 мураббийга эҳтиёж бор.

    Бу масалага ҳам давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига «Университет» мақоми берилди. Пойтахтимиздаги тор ва ноқулай бинода жойлашган муассасага Чирчиқ шаҳридан катта ҳудуд ва бинолар ажратилди. Президент фармонига асосан қисқа муддатда муассаса ўқув бинолари қайта реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси янгиланди.

    Айни пайтда университетнинг 5 ўқув биноси, 2 талабалар турар жойи, 2 ошхона ва ахборот-ресурс маркази, манеж, бокс, таэквондо, оғир атлетика, гимнастика заллари, теннис, найза улоқтириш, футбол майдонлари, ёзги ва қишки сузиш ҳавзаси фаолият кўрсатмоқда. 2018-2021 йиллар давомида университет ҳудудида қўшимча 1600 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 600 ўринли ўқув биносига эга бўлган гимнастика зали, 3 та спорт иншооти қуриш, футбол майдони ва унинг маъмурий биносини қайта реконструкция қилиш режалаштирилган.

    Бугунги кунда малакали мураббийлар тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Яқинда Беларусь Республикаси Спорт ва туризм вазири Сергей Ковалчук билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришдик. Жумладан, Беларусь Республикаси билан ҳамкорликда қишки спорт турлари ва гимнастика бўйича тренерлар тайёрлаб берадиган факультет ташкил этиш ва битирувчиларга қўшма диплом бериш бўйича келишиб олдик.

    Шунингдек, мураббийлар тайёрлаш бўйича жаҳонинг илғор тажрибаларини ўрганиб, юртимизда яхши ривожланмаган спорт турлари бўйича мураббийлар тайёрлаш мақсадида хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Бу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш учун тизимда мавжуд бўлган айрим бюрократик тўсиқлар олиб ташланди. Эндиликда Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчиларига тўғридан-тўғри, аттестациядан озод этган ҳолда мураббийлик фаолияти билан шуғулланиши учун рухсатномалар берилади.

    – Президентимиз ўтказган йиғилишда Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги спорт объектларида қурилиш ишлари орқада қолаётгани айтилди. Мазкур муаммони ҳал қилишда вазирлик томонидан қандай вазифалар белгилаб олинди?

    – Жорий йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 56 спорт объектини қуриб, фойдаланишга топшириш, бу мақсадларга 362 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган эди. Лекин жорий йилнинг 10 сентябрь ҳолатига кўра, атиги 113 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда қурилиш ишлари орқада қолмоқда. Мазкур ҳудудларда объектларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларининг кечикиш сабаблари ўрганилмоқда. Бу ишларнинг барчаси назоратда. Қурилиш ташкилоти раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари маълумотига кўра, ушбу объектларни қуриш учун маблағлар якуний қисми ўз вақтида ажратилмаганлиги, қурувчи ташкилот етарли даражада ишчи кучи ва техника жалб қилмаганлиги сабабли ишлар якунига етмаган. Бу борада ўз ишига совуққонлик билан ёндашган масъул ходимлар лавозимидан озод этилди. Янги тайинланган масъул шахсларга мазкур муаммони тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

    Тизимдаги бу каби мавжуд камчиликларнинг олдини олиш мақсадида тез орада Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 2020—2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастури ишлаб чиқилади.

    – Спорт иншоотлари қурилишидаги сифат ҳақида гапирдингиз, ўтган йилларда қурилган иншоотлар ҳолати ҳақида маълумот берсангиз? Улардан самарали фойдаланилмоқдами?

    – Бу жуда долзарб масала. Президентимиз ҳам йиғилишда бу масалага алоҳида тўхталиб, вазифалар белгилаб берди. Сир эмас, давлат томонидан миллиардлаб маблағ ҳисобига қурилган айрим иншоотлар аянчли аҳволга келиб қолган. Бу манзара, айниқса, сузиш ҳавзаларида кузатилмоқда.

    Келгусида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси қошида спорт иншоотларини янги технологиялар асосида лойиҳалаштиришга ихтисослашган алоҳида лойиҳа институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари мутахассислари жамғарма маблағлари ҳисобидан чет элга юборилади.

    – Ёшларни оммавий спортга жалб қилиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва терма жамоалар таркибини сифатли тўлдириш борасида нималарга эътибор қаратилади?

    – Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни танлаб олишнинг самарали ва шаффоф тизимини яратиш, терма жамоалар таркибини сифатли тўлдириш учун спорт захирасини шакллантириш ва юқори малакали спортчиларни тайёрлаш долзарб ҳисобланади.

    Жойлардаги бўш турган хусусий объектлар негизида аҳолини, хусусан, ёшларни оммавий спортга жалб қилиш учун имтиёзли хизмат кўрсатувчи спорт марказларини ташкил этиш талаб этилади. Шу боис, вазирлик томонидан Ёшлар иттифоқи, тегишли вазирликлар билан биргаликда таълим муассасаларидаги спорт иншоотлари ҳамда бўш турган объектларда спорт сексияларини очиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Шу асосда туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида спорт мусобақалари сонини янада кўпайтириш, уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Иқтидорли спортчиларни танлаб олишда Республика олий спорт маҳорати мактаблари иш фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш лозим бўлади. Мазкур йўналишдаги ишларни кучайтириш мақсадида Республика олий спорт мактаблари намунавий штатларига – спорт менежери ва спорт турлари бўйича селексионер лавозимлари киритилди.

    Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва юртга садоқат руҳида тарбиялаш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларнинг истеъдодини юзага чиқариш ва халқимиз кутаётган натижаларни қўлга киритиш учун барча ишларни амалга оширишни мақсад қилганмиз.

    25.09.2018, 16:34   Изоҳ (0)   25175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bloomberg: Роман Абрамович «Челси»ни 3 млрд фунтга сотишга тайёр

    25.09.2018, 15:52

    Фотогалерея: The Best маросимига ташриф буюрган футбол юлдузлари ва уларнинг аёллари

    25.09.2018, 12:23

    The Best Football Awards. Эктор Купер ва Одил Аҳмедов кимларга овоз берган?

    25.09.2018, 12:08

    Роналду ва Месси иштирок этмаган ФИФАнинг The Best Football Awards маросимидан фотожамланма

    25.09.2018, 11:52

    The Best Football Awards. Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати (фотогалерея)

    25.09.2018, 11:41

    Бу факт! Pepsi Суперлиганинг сўнгги 2 турида «Пахтакор»нинг 2 та голи ҳисобга олинмади (видео)

    25.09.2018, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.