Швейцарияда ўтаётган навбатдаги референдумда икки масала фуқаролар томонидан муҳокама қилинмоқда — импорт товарлари назоратини ошириш ҳамда маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлаш. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Референдум орқали ҳукуматда мамлакатда сифатли, экологик тоза маҳсулотлар сотилишини талаб қилишмоқчи. Хусусан, бундан кейин швейцариялик инспекторлар маҳсулотлар сифатини текшириш учун чет элга чиқиши мажбурий қилиб қўйилиши мумкин.
Шу тариқа, чет эл маҳсулотлари Швейцария қонунчилигига мос келмаса, унинг импорт қилинишига йўл қўйилмайди.
Изоҳ (0)