«Халқ сўзи» газетаси бўлим муҳаррири лавозимида ишлаб келаётган Мақсуд Ўроқович Жонихонов «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетаси Бош муҳаррири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мақсуд Жонихонов Ўзбекистоннинг етакчи журналистларидан бири. У фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш журналистларни рағбатлантирувчи махсус мукофоти соҳиби (2003 йил);
«Олтин қалам» халқаро мукофоти соҳиби (Матбуот йўналишида 1-ўрин, 2009 йил);
Йилнинг энг фаол журналисти (2006 йил);
«Шуҳрат» медали соҳиби (2013 йил);
Халқ таълими аълочиси.
Изоҳ (0)