Тошкентнинг бир қатор кўчаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Тошкент шаҳрининг Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли ва Темур Малик кўчаларида 24-сентябрдан бошлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан пойтахт маъмурияти юқорида кўрсатилган кўчаларда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)