Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи С.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда жорий йил 5 сентябрь куни А.П. исмли аёл ва Б.Х. «Маданият» МФЙ ҳудудида уни уриб тан жароҳати етказиб, 200 минг сўм пули ва Nokia мобил телефонини олиб қўйиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Х. ва А.П.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)