Париж шарқидаги Венсен ўрмонида жойлашган чодирда газ портлаши оқибатида олти нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, эрталабки югуриш пайтида аскарлар ёнаётган чодирни кўрган. Улар чодирда биров бор-йўқлигини кўриш учун яқинлашганида портлаш рўй берган.
Чодирни уйсизлар тиккани тахмин қилинмоқда.
Олти ярадорнинг икки нафари жиддий жароҳат олган. Полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)