Мексиканинг Сонора штатида 19-E тропик пўртанаси 170 мингга яқин одамнинг мол-мулкига зарар етказди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Кучли ёмғирлар оқибатида энг кўп жабрланганлар сони Эрмосильо, Гуаямас, Кахеме, Аламос, Бакум, Бенито-Хуарес, Эмпальме, Этчохоа, Уатабампо муниципалитетларида қайд этилган.
Фавқулодда режим ҳолати Соноранинг бирйўла 11 та муниципалитетида эълон қилинган. У ерда кучли ёмғирлар оқибатида бир қатор аҳоли пунктларини сув босган.
Сонорада 21 сентябрь куни кичкина бола ҳалок бўлган. Икки ёшли болани сув оқими олиб кетган.
Изоҳ (0)