Интернетда Samsung Galaxy S10 флагманининг илк суратлари тарқалди, деб ёзади TJournal. Уларда смартфоннинг ўзига хос жиҳатларини кўриш мумкин.
Galaxy S10 нинг олд камераси экран остига жойлаштирилади, ва камера қўлланилмайдиган режимларда уни кўриб бўлмайди. Ҳеч қандай суриб чиқариладиган конструкциялар ёки экранда «қош»лар қўлланилмайди, ромлари эса максимал даражада ингичка бўлади.
Суратлар ҳақиқий эмаслиги эҳтимоли бор, аммо Samsung экраннинг датчиклар ва олд камера жойлашган қисмларини шаффоф қилиш имконини берувчи технология учун патент олган.
Аввалроқ Samsung бош директори Донг Жин Ко янги гаджет компания чиқарган «энг инновацион»ига айланишини айтган эди. Корпорация раҳбари сўзларига кўра, қурилманинг фақат ички хусусиятлари қизиқарли бўлибгина қолмай, унинг дизайнида ҳам қурилмани фарқли қилиб турувчи жуда муҳим ўзгаришлар бўлган.
Изоҳ (0)