Тармоқда Nokia 9 смартфониннг тасдиқланмаган суратлари пайдо бўлди. Қурилманинг тақдимоти яқин вақт ичида бўлиши кутилмоқда. Янги қурилма бешта объективли камера ва 4100 миллиамперли кучли аккумулятор билан жиҳозланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Бешта сенсорли камера Zeiss компанияси томонидан яратилган. Камера янги қурилманинг асосий ўзига хослиги ҳисобланади.
Гаджетнинг олд томонида бармоқ изини олувчи сканер йўқ, чунки унинг экран ичига ўрнатилиши кутилмоқда.
Қурилма 5,9 дюймдан катта бўлган Quad HD ечимли OLED экран билан жиҳозланиши, унинг хотираси 64 дан 128 гигабайтгача бўлиши тахмин қилинмоқда. Янги гаджет иккита SIM картани қабул қилиши керак.
Изоҳ (0)