Samsung компанияси Galaxy J смартфонлари қаторидан воз кечишни кўзламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Айни пайтда компания ҳамёнбоп Galaxy J/On смартфонларини сотмоқда. Уларнинг нархи Galaxy А ва Galaxy S/Note нархларининг ўрта категориясига тўғри келади. Ишлаб чиқарувчи Galaxy М қаторини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу эса савдо тизимини қайта ташкиллаштиришни талаб қилади.
Galaxy М серияси Galaxy J қаторининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бунда янги қатор телефонларининг янада арзонроқ бўлиши истисно қилинмаяпти.
Шунингдек, Galaxy А серияси моделларининг бир қисми пастки нарх гуруҳига ўтиши хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)