14—17 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитойнинг ваколатли вакиллари 2018 йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.
Учрашувда ташкилот жорий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)