Ироқнинг Киркук вилоятида автобус портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сейф ал-Бадрнинг баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
«Автобус Киркук вилоятининг Эр-Рашад туманидан ўтаётганда портловчи қурилманинг ишга тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди», — дейди ал-Бадр.
Унинг сўзларига қараганда, тўққиз нафар яраланган шифохонага юборилган.
Изоҳ (0)