Марказий банк Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк пластик карточкалари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумот берди.
МБга кўра, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистондаги 28 та банк томонидан 18 миллиондан ошиқ пластик карта муомалага чиқарилган. Ўрнатилган тўлов терминаллари 243 236, банкомат ва инфокиосклар сони эса 6279 тани ташкил этган.
Йил бошидан 1 сентябрга қадар тўлов терминаллари орқали келиб тушган тушумлар эса 39,278,67 миллион сўмдан иборат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Uzcard тизими ишдан чиққани Ўзбекистондаги савдоларга жиддий таъсир кўрсатаётгани, аҳоли пластик карточкалардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлгани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)