Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жорий йилнинг 14 сентябрь куни ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилаётган «Қорадори-2018» кенг қамровли тадбирида Ангрен шаҳрида яшовчи А.А. бошқарувидаги Matiz автомашинаси тўхтатилиб ундан йўловчилар А.Т. ва Г.Р.ларга тегишли 2 та селофан пакетдан 2 кг. 78,24 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган ва далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)