Ягона умумреспублика процессинг маркази тизимида 15 сентябрь, кечки соат 18:52 да техник носозлик кузатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Uzcard маъмурияти маълум қилди.
Марказ мутахассислари томонидан тизимни кун давомида ишга тушириш учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Тизим мобил тўлов тизимлари орқали пул маблағларига тегишли маълумотни тақдим эта олмаяпти.
«Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар ҳавфсиз ҳолатда сақланмоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади маъмурият хабарида.
Изоҳ (0)