Япония бош вазири Синдзо Абе Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: Google Images

«Ўзаро ишончсизликка барҳам беришим, олдинга қадам ташлашим ва охир-оқибат Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишим керак», — деди Абе.

Бош вазир ҳозирча олий даражадаги учрашув ҳақида келишувларга эришилмаганини билдирди.

Шу билан бирга, Абе Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш, Япония фуқароларининг ўғирланиши муаммосини ҳал этиш лозимлигини таъкидлади.