Кеча, 11 сентябрь санасида футбол бўйича Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Эрон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мазкур мағлубият сабаб миллий терма жамоанинг ғалабасиз ўйинлар серияси 10 тага етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси охирги марта 2017 йилнинг 6 июнь санасида Тошкентда Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан бери жамоа ғалаба қозона олганича йўқ.
10 та учрашувда қуйидагича натижалар қайд этилган:
3 та дуранг: Жанубий Корея—Ўзбекистон 0:0, Сенегал—Ўзбекистон 1:1, Сурия—Ўзбекистон 1:1;
7 та мағлубият: Ўзбекистон—Эрон 0:2, Ўзбекистон—Хитой 0:1, Ўзбекистон—БАА 0:1, Ўзбекистон—Марокаш 0:2, Ўзбекистон—Эрон 0:1, Ўзбекистон—Уругвай 0:3, Ўзбекистон—Эрон 0:1.
Тўплар нисбати: 2:13.
Маълумот учун, бундан аввалги ғалабасиз ўйинлар бўйича антирекорд 7 та ўйиндан иборат бўлган.
Изоҳ (0)