ФИФА кунлари доирасида бугун, 11 сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушади.
Мазкур баҳсни қирғизистонлик Дмитрий Машенцев бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдам беради.
Беллашувга Тошкентдаги «Миллий» стадиони мезбонлик қилади. Учрашув эса маҳаллий вақт билан 20:00 да бошланади. Маълумот учун, ўйинга чипталар 8 сентябрда сотувга чиқарилганди.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аргентиналик мутахассиснинг дебют ўйинида Сурияга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.
Учрашув учун жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди.
Ўртоқлик учрашуви
11 сентябрь, сешанба
Ўзбекистон—Эрон 20:00
Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 19.Виталий Денисов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Аҳмедов, 16.Отабек Шукуров, 14.Элдор Шомуродов, 10.Марат Бикмаев, 27.Сардор Рашидов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов
Эрон: 22.Амир Обидзода, 8.Муртазо Пуралиганжи, 19.Мажид Ҳуссайни, 2.Вурия Ғофури, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 9.Омид Иброҳими, 21.Ашкан Дежага, 27.Али Голизода, 18.Али Ризо Жаҳонбахш, 10.Карим Ансарифард
Изоҳ (0)