2018 йилнинг 10—11 сентябрь кунлари Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Аgro business Bukhara халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 18 та давлатидаги 120 дан ортиқ компаниядан вакиллар, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 200 дан ортиқ хўжалик субъекти иштирок этди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди, деб ёзади «Xabar.uz».
Бизнес-форумнинг биринчи куни якунлари бўйича 350 миллион АҚШ долларига тенг 15 та лойиҳа имзоланди.
Ушбу тадбирларда Давлат хизматлари агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари ҳам қатнашди. Улар соҳага оид қонун ҳужжатлари, Ўзбекистонда иш бошлаш учун инвесторлар фойдаланиши мумкин бўлган хизматларни олиш тартибини иштирокчиларга тушунтириб, 400 дан ортиқ буклет ва флаер тарқатди.
Саъй-ҳаракатлардан мақсад ҳар бир тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, мамлакатда яратилаётган қулай инвестицион муҳит билан яқиндан таништиришдир.
Изоҳ (0)