Франция, Германия, Италия, Испания ва Буюк Британия Исроилни Хан ал-Аҳмар қишлоғини вайрон қилиш қандай оқибатлар келтириб чиқаришидан огоҳлантирди. Бу ҳақда қўшма баёнотда сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
Исроилликлар Қуддус ва Ўлик денгиз йўлига қўшни жойлашган Хан ал-Аҳмар қишлоғини ўзбошимчалик билан қурилган деб эълон қилиб, уни бузиб ташлашга тайёрламоқда. У ерда яшаётган 200 га яқин фаластинлик бадавийларни эса, четдан кўп сонли норозиликларга қарамасдан, мажбуран кўчириб юбориш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Исроил Олий суди маҳаллий аҳолининг қишлоқни бузишга қарши петициясини рад этган эди.
«Исроил ҳукуматини қишлоқни, жумладан, унда жойлашган мактабларни йўқ қилиш ва унинг аҳолисини кўчириш бўйича режаларини давом эттирмасликка даъватимизни такрорлаймиз», — дейилади баёнотда.
Ҳужжатга кўра, бузиш ва кўчиришнинг ушбу қишлоқ аҳолиси, шу жумладан, уларнинг фарзандлари, шунингдек, икки давлатни ташкил этиш ҳақидаги қарор келажагига таъсири жуда жиддий бўлади.
Изоҳ (0)