9 сентябрь куни Ёшлар иттиффоқи томонидан мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик марафони» ташкиллаштирилади. Марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9 сентябрь куни 9:00 дан 13:00 гача қатор кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик бекитилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
Марафон Яккасарой тумани Глинка кўчасидан бошланади ва Нукус, А. Қодирий, Абай, Олмазор, И. Каримов кўчалари орқали ўтиб, «Пахтакор» стадионида якунланади.
Ёпиладиган кўчалар:
Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача;
Нукус кўчаси – А. Қаҳҳор кўчасидан А. Қодирий кўчасигача;
Қодирий кўчаси– Нукус кўчасидан Абай кўчасигача;
Абай кўчаси – А. Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.
Изоҳ (0)