Истанбулда Мармар денгизи акваториясида вертолёт ҳалокатга учради. Икки кишининг ҳаёти сақлаб қолинган, улар шифохонага етказилган. Бу ҳақда 6 сентябрь куни NTV телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт бортида икки киши, учувчи ва йўловчи бўлган. Улардан бирининг авҳоли оғир эканлиги маълум қилинмоқда. Аварияга об-ҳаво шароитлари сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Вертолёт Туркиянинг хусусий компаниясига тегишли бўлган.
Изоҳ (0)