Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг янги ўқув йили хурсандчилик билан бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилояти судлари судьялари мазкур даргоҳдаги 152 тарбияланувчига китоблар, янги ўқув қуроллари туҳфа этди.

Болалар ва судьяларнинг ўзаро очиқ мулоқоти қизғин ва самимий суҳбатга айланиб кетди.

Самарали учрашувдан сўнг судьялар Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келгусида доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Келгусида бу даргоҳда судьялар томонидан очиқ дарслар ташкил этиш билан бирга, тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида амалий ишлар олиб бориладиган бўлди.

Тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ташкил этиш орқали болаларни оиласига қайтаришга ҳам эътибор қаратилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар