Пойтахтдаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон халқ артистлари Изро Малаков ва Муҳаббат Шамаева иштирокида концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мусиқий дастур олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун учрашув ташкил этилди.
Шу кунларда ўзбек халқининг суюкли хонандалари Изро Малаков ва Муҳаббат Шамаева Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди.
«Ўзбекистон – буюк, тўрт фасли тўкис диёр. Бутун дунё таълим-тарбияни Ўзбекистондан ўрганса арзийди. Ўзбекистон халқ артисти унвонига мушарраф бўлганимда ғоят тўлқинланиб кетдим. Президент Шавкат Мирзиёев қисқа вақт мобайнида халқнинг қалбидан ўрин олган, унинг меҳрига сазовор бўлган давлат раҳбари саналади. Ўзбек халқининг меҳнатсеварлиги, тантилиги маълум ва машҳур», – дейди Изро Малаков.
«Ўзбекистондек юрт дунёда йўқ. Самолётдан тушган заҳотим шу табаррук диёр тупроғини ўпдим. Бу азиз юртнинг обрўси янада юксалишини тилайман», – дейди Муҳаббат Шамаева.
«Концертда Ватан соғинчи, юртдошларга меҳр-муҳаббат, чин инсоний туйғуларни тараннум этувчи қўшиқлар янгради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)